1 Iyun -Xalqaro bolalarni himoya qilish kuni

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Шу муносабат билан бугун Навоий вилоят Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари А.Муқимов ҳамда бўлим жамоаси Навоий шаҳридаги 16-сонли махсус мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган болалар ҳолидан хабар олиб, уларга байрам кайфияти улашиш мақсадида муассасага ташриф буюрди.
«Болаларга меҳр улашиб» лойиҳаси доирасида ташкил этилган маънавий-саховат тадбирида А.Муқимов болажонларни байрам билан табриклаб, бугунги кунда юртимиз фарзандларининг тинчлик-осойишталикда, беқиёс ғамхўрликлар оғушида униб-ўсаётганлиги, уларга барча шароитлар муҳайё эканлигини ушбу муассаса мисолида эътироф этди.
Тадбирга болажонлар томонидан тайёрланган байрам дастури ўзгача кўтаринкилик бағишлади. Беғубор қалб соҳибларига ташкилотчилар томонидан байрам совғалари туҳфа этилиб, болажонларга байрам кайфияти улашилди. Шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама етук, жисмонан баркамол, руҳан соғлом қилиб вояга етказиб, уларга ғамхўрлик қилишда ўзининг муносиб ҳиссани қўшиб, фидойилик кўрсатиб келаётганлиги учун муассасанинг мудираси Курмаева Элмира Рамисовна ҳамда таълим муассасасининг меҳнат жамоасига алоҳида миннатдорчилик билдириб, вилоят бўлими Маънавият ва маърифат бўлимининг ташаккурномаси ҳамда китоблар жамланмаси билан тақдирланди.

 


Охирги ўзгариш вақти: 31 May 2022   Кўрилганлиги: 21
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг